Молия вазирлиги 2021 йил учун давлат бюджети ижроси тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган “Фуқаролар учун бюджет” нашрини эълон қилди.
Қайд этилишича, ўтган йилда давлат бюджети даромадларида йирик солиқ тўловчиларнинг улуши 39,8 фоизни ташкил қилган.
2021 йилда энг кўп солиқ тўлаган корхоналар ўнлиги қуйидагича:
- “Навоий кон-металлургия комбинати” (10та йирик солиқ тўловчилар тушумларининг 54 фоизи);
- “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ (23 фоиз);
- “Ўзбекнефтгаз” АЖ (5 фоиз);
- “Ўзтрансгаз” АЖ (5 фоиз);
- “Ҳудудгазтаъминот” АЖ (3 фоиз);
- “Uzbat” АЖ (3 фоиз);
- “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ (2 фоиз);
- “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ (2 фоиз);
- “Uz-Kor Gas Chemical” МЧЖ (2 фоиз);
- “UzAvto Motors” АЖ (1 фоиз).