Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 30 июнда амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси бирданига 59,70 сўмга кўтарилиб, 10860,25 сўмни ташкил қилди. Евро 19,34 сўмга тушиб, 11 414,12 сўм бўлди.
Рубл эса 8,55 сўмга ошиб, 212,43 сўм бўлди.
Бунгача доллар курсида мунтазам пасайиш кузатилаётганди, март ойи ўрталаридан бери курс бир кунда камида 50 сўмдан юқори қийматда кўтарилиши рўй берганди.