Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой етакчилик қилмоқда – 2,7 млрд доллар.
Кейинги ўринлардан мос равишда 2,3 млрд доллар ва 1,3 млрд долларлик маҳсулотлар олиб келинган Россия ва Қозоғистон жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
- Корея – 1,1 млрд;
- Туркия – 698,5 млн;
- Германия – 465 млн;
- Туркманистон – 260 млн;
- Ҳиндистон – 249 млн;
- АҚШ – 192 млн;
- Бразилия – 170 млн АҚШ доллари.
Бундан олдин Ўзбекистон маҳсулотлари кўпроқ қайси хорижий давлатларга сотилаётгани маълум бўлганди.
2022 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой етакчилик қилмоқда – 1,05 млрд доллар.