Европача дам олиш ва табиат сари – Бодрумга

Ўзбекистон 12:00 / 23.06.2022 11548

1 июлдан Asialuxe Travel Бодрумга ушбу мавсумдаги биринчи тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўйишни режалаштирган.

Asialuxe Travel Туркиянинг энг ҳашаматли курортларидан бирига қандай етиб олиш, қаерда тўхташ ва у ерда нималар билан шуғулланиш мумкинлиги ҳақида айтиб беради.

Фото: Asialuxe Travel

Бодрум. У қандай?

Бодрум — бу Мугла провинциясидаги Эгей денгизининг жануби-ғарбий қисмида жойлашган ярим орол.

Ушбу шаҳарни энг премиум шаҳарлардан бири, деб аташ мумкин. Айнан Бодрумда кўпинча сиёсатчи ва машҳур кишилар, шунингдек, ўз яхталарида келадиган VIP-сайёҳлар дам олади.

Ушбу шаҳар ҳам хотиржамлиги, ҳам ёрқин тунги ҳаёти билан ҳайрон қолдиради: Бодрумнинг тунги клублари, бар ва ресторанлари ташриф буюрувчиларни қандай қилиб хурсанд қилиш ва дам олишингизни унутилмас қилишни билишади.

Фото: Asialuxe Travel

Бодрумнинг табиати ва иқлими

Бодрум Эгей денгизи қирғоғида жойлашган. Бу ердаги пляжлар дунёдаги энг тоза пляжлардан ҳисобланади ва Мовий байроқ билан белгиланган (энг тоза сувга эга пляжлар белгиланадиган сифат белгиси): қумли ва тошли. Денгизга қиялик орқали тушилади – катталар ва кичкинтойлар учун денгизда чўмилиш қулай.

Бодрум табиати ноёб, чунки у тоғлар ҳамда кўплаб игнабаргли дарахтлар, сарв ва қарағай ўрмонлари орасида жойлашган. Бу ернинг об-ҳавоси қанчалик тоза ва фойдали эканлигини тасаввур қиляпсизми?

Иқлим жуда юмшоқ, ҳатто ёз фаслида ҳам дим ва жазирама об-ҳаво бўлмайди.

Шаҳар гуллар, оқ уйлар ва ингичка кўчалар билан тўла – сеҳрли муҳит ва маҳаллий колорит.

Фото: Asialuxe Travel

Қандай меҳмонхоналарни танлаш керак?

Бодрумда Анталия тоифасидаги, яъни катта кўп қаватли меҳмонхоналар кам. Бу ушбу ҳудуднинг яна бир ўзгача жиҳати. Бу ерда кичик ва шинам меҳмонхоналар, бутик-меҳмонхоналар ва luxury-меҳмонхоналар кўп.

Бодрум жуда ихчам – энг узоқдаги меҳмонхоналарга ҳам трансфер вақти ярим соатдан ошмайди. Болали сайёҳлар учун идеал.

Меҳмонхоналарда Анталиядаги каби «барчаси киритилган» концепция ва оилавий дам олиш учун барча шароитлар бор: болалар майдончалари, болалар анимацияси, ҳам болалар, ҳам ўсмирлар учун кўнгилочар машғулотлар, энага хизматлари, алоҳида болалар таомлари ва ҳ.к.

Фото: Asialuxe Travel

Қачон ва қандай учиб кетиш мумкин?

Тўғридан-тўғри чартер рейслар 1 июлдан бошланади ва қуйидаги саналар бўйича ҳар 10 кунда Uzbekistan Airways авиалайнерларида амалга оширилади:

01.07.2022

11.07.2022

21.07.2022

31.07.2022

10.08.2022

20.08.2022

30.08.2022

Пляжда дам олиш билан бир қаторда, бу ерда нима билан шуғулланиш мумкин?

Шопинг: бу ерда нархлар Анталиядаги каби. Исталган жойда тўловни ҳам нақд кўринишда, ҳам карта билан амалга ошириш мумкин. Экскурсиялар: фаол дам олишни яхши кўрадиганлар учун ҳам кўплаб жойлар бор – Bodrum Kalesi, сув ости археологияси музейи, Галикарнас ва бошқа қадимий диққатга сазовор жойлар.

Кўп бўладиган шамол шарофати билан, ушбу курорт сёрфинг, дайвинг ва бошқа сув спорт турларини яхши кўрадиганлар учун идеал жой.

Фото: Asialuxe Travel

Қаерда тўхташ мумкин?

Бодрумда исталган дид ва бюджетга мос меҳмонхоналар кўп: турли юлдузли меҳмонхоналар, оилавий пансионлар, нарх ва сифатнинг идеал мувофиқлигига эга меҳмонхоналар, шинам бутик-меҳмонхоналар, ҳашаматли курортлар, ультра-премиум тармоқлар ва ҳ.к.

Мақола ва фото-материаллар Туркиянинг туризмни ривожлантириш ва оммалаштириш агентлиги ёрдамида тайёрланди.

Компания телефон рақами ва сайти орқали туристик тўпламлар нархлари, авиачипталар ва барча йўналишлар билан танишиш ҳамда уларни мустақил равишда банд қилиш мумкин: www.asialuxe.uz, 712017777.

Шунингдек, Asialuxe Travel маҳсулотларини Ўзбекистоннинг барча туристик агентликларида топиш мумкин.

Телефон: (+998) 71−201−7777

Манзил: Саид Барака кўчаси, 24.

Сайт: asialuxe.uz

Telegram: @asialuxe

Telegram гуруҳ: t.me/my_asialuxe

Telegram'даги қайноқ турлар: t.me/asialuxehottours

Telegram'даги қайноқ турлар ўзбек тилида: t.me/asialuxe_qaynoqtur

Facebook: fb.com/asia.luxe.travel

Instagram: @asialuxe.travel

Реклама ҳуқуқлари асосида

Кўпроқ янгиликлар