Путин 29 июн куни Туркманистонга боради

Жаҳон 17:57 / 23.06.2022 11640

Россия президенти Владимир Путин 29 июн куни Туркманистонга боради. Бу ҳақда Кремл расмий вакили Дмитрий Песков хабар берган.

Путин Туркманистон пойтахти Ашхободдаги Каспий саммитида иштирок этади. Саммитга Туркманистон мезбонлик қилиши ҳақида бир кун аввал Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова хабар берган эди.

Охирги марта бундай форматдаги саммит 2018 йил Қозоғистонда ўтказилган. Унда Каспий бўйидаги давлатлар Қозоғистон, Туркманистон, Эрон, Озарбойжон ва Россия етакчилари иштирок этган. Ўша саммитда Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми тўғрисида конвенция қабул қилинган.

10 июн куни Путин Москвада Туркманистоннинг янги президенти Сердар Бердимуҳамедовни қабул қилган эди.

Маълумот учун, Путин Украинада уруш бошлангач, илк марта Россиядан ташқаридаги тадбирда қатнашади. Россия президенти 14-15 сентябр куни ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Самарқандга келиши ҳам эълон қилинган.

Кўпроқ янгиликлар