Илон оролига берилган зарба излари, Донбасс даласидаги ракеталар. Уруш суратлари

Жаҳон 14:34 / 22.06.2022 24843

21 июн куни Европа инвестиция банки раҳбари Вернер Гоер Украинани тиклаш учун харажатлар триллион доллардан ошишини прогноз қилди. АҚШ Калинград областига санкцияга тушган маҳсулотларни ўтказмасдан Россия билан баҳслашаётган Литвани қўллаб-қувватлашини билдирди. Россия ИИВ хабарига кўра, «айтишниклар» хорижга чиқиб кетиши туфайли Россияда 170 минг мутахассис етишмаяпти. Рубл доллар ва еврога нисбатан биржа савдоларини сўнгги етти йилликдаги максимумларда якунлади, 22 июн тонгида евро курси 2015 йил 27 майидан буён илк бор 56 рублдан пастга тушди.

АҚШ бош прокурори Меррик Гарланд ва Украина бош прокурори Ирина Венедиктова Полшанинг Украина билан чегарадаги Краковец шаҳрида учрашди. Фото: AP Photo/Nariman El-Mofty

Қуйида 21 июн куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Змеиний (Илон) ороли

Maxar Technologies / Reuters / Scanpix / LETA

Украина қуролли кучлари томонидан ўққа тутилган Қора денгиздаги Змеиний (Илон) оролининг сунъий йўлдошдан олинган сурати. Оролнинг шимолий қисмида ёнғин излари, жанубида — вайрон қилинган минора ва ёниб кетган дарахтлар кўринади. Ҳозирда оролда Россия қўшинларининг позициялари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари жойлашган.

Донбасс шимоли 

Scott Olson / Getty Images

Дружковка шаҳридаги бино снаряд тегишидан ёниб кетган. Дружковка Донецк области шимолида, Краматорскдан узоқ бўлмаган ҳудудда жойлашган. 20 июн куни Украина Қуролли кучлари Россия Краматорск йўналишида фаол ҳаракатланмаётгани, украинларнинг туташув чизиғидаги позицияларини ўққа тутаётгани ҳақида хабар берганди. 

Украина Қуролли кучлари ходими Дружковкадаги отишма ва ундан кейинги ёнғин пайтида вайрон бўлган омборни кўздан кечирмоқда.
Scott Olson / Getty Images
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA

Донецк областида зарбага учраган кунгабоқар даласида фермерлар россияликлар ракетаси қолдиқларини кўздан кечирмоқда. Украина Бош штаби хабар қилишича, Россия армияси Донецк йўналишида ҳужумни кучайтириш ва давом эттириш учун қайта гуруҳланмоқда.

Танк устида ўтириб, бармоқлари билан ғалаба белгисини кўрсатаётган украин аскари.
AP Photo/Efrem Lukatsky

Харкив области 

Leah Millis / Reuters / Scanpix / LETA

Харкив областининг Андреевка шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводи ўққа тутилиши оқибатида бошланган ёнғин бир неча кундан бери давом этмоқда. Украина Бош штаби хабар қилишича, РФ армияси Украина қўшинлари жойлашувини аниқлаш мақсадида Харкив йўналиши бўйлаб ҳаводан разведка ўтказмоқда ҳамда Украина Қуролли кучлари позициялари ва фуқаролик инфратузилмасини артиллериядан интенсив равишда ўққа тутмоқда. 

Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA

Харкив уй-жой-коммунал коллежи яқинда ўққа тутилиши оқибатида шикастланган. Харкив области раҳбари Олег Синегубовнинг хабар қилишича, 21 июн куни Харкивда артиллерия зарбалари оқибатида 15 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган, яна 16 нафари яраланган. 

Уй-жой коммунал коллежининг вайрон бўлган биносига қараётган ўткинчи.
Leah Millis / Reuters / Scanpix / LETA
Кун ботиш чоғида шаҳар марказидан ўтаётган харкивликлар
Orlando Barria / EPA / Scanpix / LETA

Киев 

Киев областидаги Бородянка посёлкаси аҳолиси гуманитар ёрдам қабул қилиб олмоқда.
Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA
Киевнинг кекса ёшли аҳолиси вакиллари кўнгиллилар тарқатаётган озиқ-овқат учун навбатда турибди
Alexey Furman / Getty Images
Кекса аёл киевлик кўнгиллилар томонидан тарқатилаётган овқатни олиш учун ўз навбатини кутмоқда
Alexey Furman / Getty Images

 

Россия оккупацияси вақтида вайрон бўлган уй олдидан ўтаётган аёл, Бородянка
AP Photo/Natacha Pisarenko
Кўпроқ янгиликлар