Йўлнинг бир қисми ўпирилиши оқибатида Тахтақорача довони вақтинча ёпилди

Жамият 17:22 / 13.03.2022 22265

Қашқадарё вилояти Китоб туманидан ўтган Тахтақорача довони 13 март куни соат 16:00 дан автомобиллар ҳаракати учун ёпилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, бунга йўлнинг 1138—1141-километрларида кучли ёмғир ёғиши оқибатида автомобиль йўлида қисман ўпирилиш юзага келгани сабаб бўлган.

Айни дақиқаларда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли профилактик ишлар амалга оширилмоқда.

Маълумот учун, 13 март куни Қашқадарё, Жиззах, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида кўплаб сой ва сел ўзанларига сел келди.

Кўпроқ янгиликлар