Samsung’дан ҳамёнбоп смартфонлар
Samsung компанияси янги, арзон моделдаги смартфонлар – Galaxy M23 ва M33 тақдимотини ўтказди. Ҳар иккала смартфонга 6,6 дюймли TFT-дисплейлар (1080p) ўрнатилган. Смартфонларнинг ташқи кўриниши бир-биридан фарқланади, Galaxy M23 3та, Galaxy M33 эса 4та oрқа камерага эга.
Шунингдек, Galaxy M33нинг батареяси сиғимлироқ — 6000 мАс, қўшимча 2 МП макрокамераси мавжуд ва оператив хотираси ҳам каттароқ – 6 ГБдан 8 ГБгача.
Galaxy M23’нинг батарея сиғими – 5000 мАс, хотираси эса 4/128 ГБ.
Ушбу ҳамёнбоп смартфонларнинг нархи ва қачондан бошлаб сотувга чиқарилиши маълум қилинмаган.
YouTube Россиядаги баъзи ОАВ каналларини блоклашни бошлади
YouTube Россиянинг давлат томонидан молиялаштириладиган оммавий ахборот воситалари каналларини блоклашни бошлади.
«Бугундан бошлаб Россиянинг давлат томонидан молиялаштириладиган YouTube каналларини блоклаймиз», — дейилади компания баёнотида.
Шунингдек, платформа Россиянинг Украинадаги «махсус операцияси» тўғрисидаги видеоларни ўчиришни ҳам давом этади.
Аввалроқ, YouTube Россия аудиторияси учун монетизация тўхтатилганини маълум қилганди.
Renaultʼнинг янги Austral кроссовери
Renault компанияси 2022 йилда Европа бозорига чиқадиган янги модель – Austral кроссоверининг тақдимотини ўтказди.
Янги кроссовер дизайни Renault Megane E-Tech услубида яратилган Nissan Qashqai кроссоверининг CMF-CD3 платформаси асосида қурилган. Юқори версияларда тўлиқ ўтказгич 4Control Advanced ғилдиракли ҳайдовчи шассиси билан бирлаштирилган.
Янги модель жиҳозлари қаторига 30 дан ортиқ электрон ҳайдовчи ассистентлари ҳам киради.
Янги Renault Austral’ни ишлаб чиқариш Испаниядаги заводда йўлга қўйилади ва модель сотуви йил охирида бошланади ҳамда бозорга фақат гибрид версияларда чиқади.
Ўзбек олимлари томонидан кашф қилинган янги резонанс заррача
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Беҳзод Йўлдошев илмий раҳбарлигидаги ўзбек физик-олимлар гуруҳи жаҳонда илк бор янги элементар заррача мавжудлигини экспериментал тарзда кўрсатиб беришди. Бир нуклонга 3.4 GeV энергияли карбон ядроларининг ўзаро тўқнашувлари таҳлили натижасида иккита протон ва битта пи-мезондан иборат саккиз кваркли тизимда янги резонанс заррача топилган.
Кашф этилган қисқа яшовчи заррачанинг массаси 2118 ± 1 MeV/c2га тенг бўлиб, унинг яшаш даври кучли ўзаро таъсир вақтига қараганда нисбатан катта бўлган.
Эроннинг дрон ва ракеталар жойлаштирилган ерости базаси
Эрон ракеталар ва зарба берувчи дронлар жойлаштирилган ерости базасини намойиш этди.
Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ҳарбий-космик кучлари қўмондони Амир Али Ҳожизоданинг сўзларига кўра, янги ҳарбий базадан бир вақтнинг ўзида 60та дрон ҳавога кўтарилиши мумкин.
Қайд этилишича, Эрон дронлари душманнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини яксон қила олади. Дронларнинг парвоз масофаси 2 минг километрни ташкил этади.
Базада шунингдек, «ер-ер» синфидаги ракеталар ҳам жойлашган.
Telegram’да янгиланиш
Telegram мессенжери навбатдаги 8.6 рақам остидаги йирик янгиланишни амалга оширди. Эндиликда платформа фойдаланувчилари чексиз булут хотираси билан ҳар бири 2 ГБгача бўлган исталган файлни юбориши ва уларга исталган қурилмадан кириши мумкин. Файллар фаол тарзда юклаб олинаётганида қидирув панелида янги белги пайдо бўлади.
Қайд этилишича, iOS иловасидаги бириктирмалар менюси дизайни Android иловасига етиб олиши учун тўлиқ янгиланган. Камера функциясининг галереяга интеграцияси яхшиланган ва янги навигация менюси расмлар, файллар, жойлашув ахборотини улашиш ва бошқаларга тезкор кириш имконини беради. Янгиланган файллар рукни охирги юборилган файлларни кўрсатади ва уларнинг номи асосида қидириш имконини беради.
Android ва MacOS иловаларида, ҳисобга кириш усули равон янги анимациялар билан тўлдирилган.
Apple тақдимоти
8 март куни Apple’нинг жорий йилдаги илк тадбири ўтказилди ва унда компания томонидан ишлаб чиқарилган янги гаджетлар намойиш этилди.
Маълум қилинишича, iPhone 13 смартфонларининг барча моделларини яшил рангда ҳам ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Шунингдек, М1 процессорли янги iPad Air учун ҳам тақдим этилди, компания уни олдинги авлод макбукларига ўрнатганди. Қурилманинг ишлаш қобилияти олдингисига нисбатан 2 баробарга ошган. Янги «масаллиқ» iPad Airʼни сотувда бўлган Windows-ноутбукларнинг аксариятидан тезроқ ишлашини таъминлайди.
64 ГБдан 256 ГБгача бўлган хотирада тақдим этилаётган янги iPad Air’нинг нархи АҚШда 599 доллардан бошланади ва 18 мартдан сотувга чиқади.