Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Руслан Жаксиликовни мамлакат мудофаа вазири этиб тайинлади.
Бунга қадар Жаксиликов ички ишлар вазирининг ўринбосари – миллий гвардия бош қўмондони лавозимида фаолият олиб бораётганди.
Шунингдек, Қозоғистон президенти Еркин Ботакановни миллий гвардия бош қўмондони этиб тайинлади. Бунга қадар Ботаканов миллий гвардия бош қўмондонининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, 5 январ куни Қозоғистонни қамраб олган оммавий намойишлар фонида Қосим-Жўмарт Тўқаев Асқар Мамин бошчилигидаги ҳукуматни истеъфога чиқарганди.