Дунёдаги энг ёш республика навбатдан ташқари сайловлар эълон қилди 

Жаҳон 20:25 / 28.12.2021 5975

Британия қироличаси Елизавета II бошқарувидан чиққан Барбадосда умумий сайловлар эълон қилинди. Ноябр охирида Кариб денгизидаги орол-давлат республикага айланганди.

Барбадос бош вазири Миа Моттли сайловлар ўтказилишини 2022 йил 19 январга белгилаган. Британиянинг собиқ мустамлакаси бўлган орол-давлатда октябрда Сандра Мейсон унинг биринчи президенти этиб сайланганди ва 30 ноябрда республика раҳбари сифатида қасамёд келтирганди.

Барбадосда навбатдаги сайловлар 2023 йилдан кейин ўтказилиши керак эди. 

Барбадос 1966 йилда Лондондан тўлиқ сиёсий мустақилликка эга бўлган, аммо конституцион монархия шаклида қолган ва шу боис Британия қироличаси давлат раҳбари ҳисобланиб келган.

Кўпроқ янгиликлар