2021 йилда юз берган ўнта табиий офат етказган зарар 170 млрд доллар деб баҳоланди

Жаҳон 15:46 / 27.12.2021 4391

2021 йилда юз берган ўнта энг йирик табиий офат етказган зарар 170 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда Bloomberg Британиянинг Christian Aid хайрия ташкилоти тадқиқоти натижаларига таяниб хабар берди. 

Тадқиқот муаллифлари зарар миқдорини суғуртани қоплаб берган Aon суғурта компанияси маълумотлари асосида ҳисоблаган. Бу эса ҳақиқий зарар миқдори янада кўпроқ эканлигини билдиради.

Бу йил табиий офатлардан қашшоқ мамлакатлар азият чекди. Масалан, Жанубий Суданда юз берган сув тошқинлари оқибатида миллионга яқин инсон уй-жойларини тарк этишга мажбур бўлди. Шарқий Африка эса қурғоқчиликдан жабр кўрди. Қурғоқчилик 2022 йил ўрталаригача давом этиши кутилмоқда.

Тадқиқотда Африкадаги табиий офатлардан ташқари, АҚШ шарқида содир бўлган Ида тўфони (95 ўлим, 65 млрд доллар зарар), Европадаги (240 ўлим, 43 млрд доллар ) ҳамда Хитойнинг Хэнан провинциясидаги (300 ўлим, 17 млрд доллар зарар) сув тошқинлари санаб ўтилган.

Кўпроқ янгиликлар