Талабаларга контракт пулини тўлаб берган ҳокимликлар рейтинги эълон қилинди

Ўзбекистон 08:30 / 26.11.2021 6197
Фото: t.me/alisher_sadullaev

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев тақдим этган маълумотга кўра, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги энг кўп талабаларга моддий кўмак кўрсатган (242 нафар талабага 662,7 млн сўм). Энг кўп контракт миқдорини Навоий шаҳри ҳокимлиги тўлаган (176 нафар талабага 807,2 млн сўм).

«Талаба-ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган мазкур тизимни тушуниб, ёшлар билан ишлашга ҳаракат қилиб, уларнинг муаммоларини тинглагани, талабаларга илм олишида кўмак бергани учун ушбу ҳокимликларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз! Бу тизимни янада такомиллаштириш устида ишлаяпмиз, жараён ҳали давом этади», дея маълум қилган Алишер Саъдуллаев.

Унинг хабар беришича, республикадаги 6 та туманда «Талабага мадад» лойиҳаси доирасида мурожаат қилган талабаларнинг бирортасига контракт пуллари тўлаб берилмаган. Бу бўйича тегишли чоралар кўрилиши айтилган.

Кўпроқ янгиликлар