Ҳаводаги чанг: ўлчами, кимёвий таркиби ва аниқлаш усуллари. Соғлик учун қай даражада хавфли?

Фан-техника 12:21 / 07.11.2021 25144

Ҳаводаги чангнинг соғлик учун таъсири унинг кимёвий таркиби, келиб чиқиши, ўлчами ва заррачалар зичлигига қараб турлича бўлади. Характерига кўра бу енгил безовта қилувчи таъсир ёки кучли токсик заҳарланиш бўлиши мумкин.

Ўлчами 10 мкм (PM10)дан кичик ўпкага осон кирувчи ва 2.5 мкм (PM2.5)дан кичик ўпкага чуқур кирувчи чанг зарралари энг кўп хавф туғдиради.

Ҳаводаги чанг манбалари ва сабаблари

Хонадон, офис, ишлаб чиқариш корхоналарида ҳавонинг чангланиши сабаблари атмосфера ҳавосидаги чанг манбалари каби жуда кўп. Келиб чиқиши табиий чанг кўпинча хавфсиз бўлса, антропоген манбалар – транспорт ва саноат корхоналари чиқиндилари – таркибида кўплаб зарарли моддалар – оғир металл, углеводород, бензапирен чангнинг ҳавода пайдо бўлиш сабаби саналади. Иш ҳудудида эса чанг манбалари бундан-да хилма-хил.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳаво чангланиши бўйича нормативлари (PM10, PM2.5)

ЖССТ ҳаводаги чанг зарралари нафас олиш ҳамда юрак қон-томир касалликлари сабаблари, жиддий хавфлардан бири деб ҳисоблайди.

Ҳавода PM10 ва PM2.5 зарраларининг максимал концентрацияси кунлик ва йиллик ўртача шаклида “Ҳаво сифати қоидалари” (“Air quality guidelines”) номли ҳужжатда белгилаб берилган. 

ЖССТ экспертлари фикрига кўра, ҳавода чанг концентрациясини шу даражага етказиш ҳаво сифати билан боғлиқ ўпка ва юрак касалликлари туфайли юзага келадиган ўлим кўрсаткичини камайтириш имконини беради. ЖССТнинг Ҳаво сифати бўйича қоидалари 2005 йилда пайдо бўлган. Шуни тушиниш керакки, ташкилот томонидан келтирилган тавсиялар интилишимиз керак бўлган идеал, холос.

Ҳаводаги чангни аниқлаш усуллари

Ҳаводаги аэрозолларни ўлчашнинг бир неча асосий усуллари мавжуд.

Улардан энг кўп тарқалгани – гравиметрия бўлиб, унда ҳаво намуналари фильтрдан ўтказилади. Ҳаводаги чанг концентрацияси намуна олишдан олдин ва кейинги фильтр массаси билан ўлчанади. Мазкур усул афзаллик ва камчиликларга эга. У таҳлил этилаётган атмосфера ҳавоси таҳлили учун узоқ вақт давомида намуна олишни талаб этади. Ҳаво таркибидаги турли фракциядаги чангни аниқлаш учун махсус қўшимча қурилмалар - импакторлардан фойдаланилади. Улар турли аэродинамик ўлчамдаги чангларни ажратиб олиш имконини беради.

Ҳаводаги аэрозоллар таҳлили учун қўлланадиган яна бир усул – оптик усул. Жами чанг концентрацияси, PM10, PM4, PM2.5, PM1 реал вақт режимида чангни таҳлил қилувчи ёрдамида кўриб чиқилади. Ушбу усулнинг асосий афзаллиги ҳаводаги паст концентрациядаги заррачаларни аниқ ва тез ўлчаш имконидир. Шунинг учун хонадон ва офис биноларидаги атмосфера ҳавосини ўлчашда айнан шу оптик усулдан фойдаланилади.

Кўпроқ янгиликлар