Туркия АҚШдан қирувчи самолётлар учун тўланган 1,4 миллиард долларни қайтаришини талаб қилмоқчи

Жаҳон 17:29 / 21.10.2021 6247

Туркия АҚШдан F-35 қирувчи самолётлари учун тўланган 1,4 миллиард долларни қайтаришини талаб қилмоқчи. Бу Вашингтоннинг Анқарани қирувчи самолётлар ишлаб чиқариш дастуридан чиқариб юбориш тўғрисидаги қарори билан боғлиқ. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди, деб хабар берди Anadolu агентлиги.

Туркия президентининг сўзларига кўра, қирувчи самолётлар етказиб бериш бўйича музокаралар давом этмоқда. Эрдўған 30-31 октябр кунлари Римда ўтказиладиган «Катта йигирматалик» (G20) саммитида АҚШ президенти Жо Байдендан ўтказилган маблағни қайтаришини сўрамоқчи, дейилади хабарда.

Қирувчи самолётлар етказиб бериш борасидаги баҳс 2017 йилда Москва ва Анқара Туркияга С-400 зенит-ракета тизимларини етказиб бериш бўйича шартнома тузганидан сўнг бошланганди.

АҚШ Туркиядан ушбу шартномадан воз кечишни талаб қилди, Туркия эса бунга рози бўлмади.

Кўпроқ янгиликлар