Сурхондарёлик пахтакорлар пахта режасини биринчи бўлиб бажарди

Ўзбекистон 11:34 / 19.10.2021 1922

Сурхондарёлик пахтакорлар биринчи бўлиб, жорий йилги пахта топшириш шартномавий режаcини бажарган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, сурхондарёлик пахтакорлар биринчи бўлиб, жорий йилги пахта топшириш шартномавий режасини бажарган. Фермер хўжаликлари томонидан мўл ҳосил етиштирилиб, 246 минг 350 тоннадан ортиқ пахта хирмони бунёд этилган ва унинг аксарият қисми юқори навларга сотилган. Бу белгиланган режанинг 100,1 фоизини ташкил қилган. Вилоятда пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш учун 2344 та терим отрядида 164 минг нафардан зиёд теримчи, 1022 та трактор ва 2028 та тиркама сафарбар этилган.

Вилоят пахтакорлари эришган бу ютуққа:

  • Қумқўрғон тумани 29 минг 994 тонна;
  • Шеробод тумани 26 минг 206 тонна;
  • Музработ тумани 29 минг 943 тонна;
  • Жарқўрғон тумани 26 минг 173 тонна;
  • Олтинсой тумани 9 минг 490 тонна;
  • Сариосиё тумани 7 минг 146 тонна;
  • Бандихон тумани 11 минг 368 тонна;
  • Шўрчи тумани 20 минг 752 тонна;
  • Термиз тумани 8 минг 4 тонна;
  • Узун тумани 10 минг 192 тонна;
  • Денов тумани 32 минг 140 тонна;
  • Ангор тумани 16 минг 542 тонна;
  • Қизириқ тумани 19 минг 495 тонна пахта топшириб, муносиб ҳисса қўшган.

Қайд этилишича, бугунги кунда вилоятнинг 13 та туманида 10 та пахта-тўқимачилик кластери фаолият олиб бормоқда.

Кўпроқ янгиликлар