Сурхондарёда ҳайдовчи йўл талашиб бошқа бир ҳайдовчига оғир тан жароҳати етказди

Ўзбекистон 14:10 / 19.10.2021 1118

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида ҳайдовчи йўл талашиб бошқа бир ҳайдовчининг бошига тош билан уриб, унга оғир тан жароҳати етказган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 7 октябр куни соат 08:30 ларда, давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-104 автомобил йўлининг Бойсун туманининг Бибиширин маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 23-километрида икки нафар ҳайдовчи йўл талашиб ўзаро жанжаллашган.

Бойсун тумани Хўжабулғон маҳалласида яшовчи, Х.О. ўз бошқарувидаги Labo кичик юк машинаси билан туманнинг Дарбанд маҳалласи томонга кетаётганда ўзидан олдинда кетаётган, туманнинг Тузбозор маҳалласида яшовчи, С.О. бошқарувидаги Merсedes-Benz русумли юк машинаси билан қувиб ўтишга тўсқинлик қилган.

Шундан сўнг, улар иккаласи ўзаро тортишиб қолган. Жанжал пайтида С.О. ердан тош олиб, Х.О.нинг бошига урган. Бундан ташқари уни дўппослаган ва ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган.

Қайд этилишича, жорий йил 7 октябр куни Бойсун туман ИИБ томонидан С.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «е» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Кўпроқ янгиликлар