Brent нефти нархи уч йилдан буён илк бор 84 доллардан ошди

Жаҳон 14:48 / 11.10.2021 2826

ICE биржасида Brent русумидаги бир баррел нефтнинг декабр фючерси учун нархи 84 доллардан ошди. Brent нефти нархи охирги марта 2018 йил октябрда 84 доллардан юқорироқ бўлганди.

WTI русумидаги нефт нархи ҳам кўтарилмоқда. WTI нефтининг ноябр фючерси Нью-Йорк биржасида 81,3 долларга етди.

Қайд этилишича, кўмир ва газ нархининг ошиши нефтга бўлган талаб ошишига олиб келди ва натижада нефтнинг нархи кўтарилди.

Шунингдек, ОПЕК+ аъзоларининг нефт қазиб олишни чеклаш бўйича келишуви ҳам унинг нархи ўсишига олиб келган.

Аввалроқ электр энергияси ва газ нархи ошаётгани сабабли Европадаги корхоналар фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлаётгани хабар қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар