ОТБ мамлакат иқтисодиётининг 2021 йилнинг биринчи ярмида 6,2 фоизга ўсишини қайд этган. Бунга биринчи навбатда саноатда ишлаб чиқариш ҳажмининг ўтган йилга нисбатан ошиши туфайли эришилгани айтилган. Шунингдек, хизмат кўрсатиш соҳасидаги ўсиш 8 фоизгача тезлашган.
«Ҳукуматнинг СOVID-19га қарши эмлаш дастурини самарали амалга ошириши Ўзбекистон халқини ҳимоя қилиш, ишончни тиклаш ва жорий йилнинг биринчи ярмидаги истиқболли ўсишнинг асоси бўлди», дея таъкидлаган ОТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Синди Малвичини.
Инфляция 2021 йилнинг биринчи ярмида секинлашган ва ўтган йилги 13,9 фоиздан 10,9 фоизгача тушди. Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг яхшиланиши озиқ-овқат нархининг ўсишини секинлаштиришга ёрдам берган, электр ва газ учун тарифлар ўзгаришсиз қолган. Шу сабаб ОТБ 2021 ва 2022 йиллар учун инфляция прогнозларини мос равишда 10 фоиз ва 9 фоиз кўрсаткичларда сақлаб қолди.
Аввалроқ, ОТБ 2021 йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) 4 фоиз ва 2022 йилда 5 фоиз даражасида ўсишини прогноз қилганди.