Ўзбекистонда биржа инвестицион фондлари (ETF), шу жумладан, олтин учун ҳам ETF’лар пайдо бўлиши кутилмоқда.
11 сентябр куни капитал бозорига бағишланган III Халқаро облигациялар конференциясида 5 та йўналиш бўйича янгиликлар бўлиши таъкидланди. Булар:
- келгуси 3 йил ичида 15 та IPO кутилмоқда, шулардан 5 таси давлат банки, 3 та суғурта компанияси ҳамда металлургия ва бошқа компанияларга тегишли;
- олтин учун ETF, ипотека облигациялари, сукук облигациялари;
(ETF - Exchange Traded Fund, биржа савдо фондидир. У савдога қўйилган индекс фонди сифатида белгиланади. Индекс фондлари ўзгарувчан даромадга эга бўлган инвестиция фондлари деб таърифланади. У индекс ва фонд ўртасидаги гибрид. Ушбу гибрид иккита асосий нарсага хизмат қилади: инвестиция жараёнини енгиллатиш ва инвесторга индекс томонидан тақдим этилган рентабелликка эришиш)
- инфляцияга боғланган облигацияларини чиқарилиши;
- қимматли қоғозлар марказий депозитарийси билан халқаро депозитарий ўртасида, маҳаллий фонд биржаси ва валюта биржасининг ўзаро боғлиқлиги такомиллашади;
- депо ҳисобварақларини масофадан туриб очиш имкониятини яратилади.
Молия вазири ўринбосари Одилбек Исаков “Капитал бозори тўғрисида”ги қонун қабул қилинишини билдирди.