Интернет тезлиги рекорди янгиланди

Фан-техника 17:29 / 20.07.2021 49848

Рекорд ўрнатилгани оптик-толали алоқа бўйича халқаро анжуманда маълум қилинди. Анжуманда тақдим қилинган ҳисоботда муҳандислар симли интернет тезлигини 319 терабит/сонияга етказишгани айтилган. Аввалги рекорд 2020 йилда ўрнатилган бўлиб, ўшанда мутахассислар интернет тезлигини сониясига 178 терабитга етказишга муваффақ бўлишганди.

Янги рекорд умумий узунлиги 3 минг километрдан ошувчи оптик-толали тармоқда ўрнатилган.

Ҳисоботда таъкидланишича, рекорд тезликка мавжуд инфратузилмада эришилган. Интернет тезлигини бундай юқори тезликка ошириш учун инфратузилмада кичик модернизацияни амалга ошириш етарли бўлади.

Аввалги тезлик рекорди 2020 йил августда британиялик олимлар томонидан ўрнатилган. Олимлар оптик-толали тармоқнинг ўтказиш қобилиятини кенгайтириш ҳисобига рекорд кўрсаткичга эришганлар. Мутахассисларнинг таъкидлашича, 178 терабит/сония тезликда Netflix онлайн-кинотеатрининг бутун филмотекасини бир сониядан камроқ вақт ичида кўчириб олиш мумкин.

Кўпроқ янгиликлар