Microsoft Windows 11 операцион тизимини тақдим этди

Фан-техника 22:18 / 24.06.2021 39113

Microsoft ўзининг янги Windows операцион тизими тақдимотини ўтказди.

Windows 11 интерфейси сезиларли ўзгаришларга учраган. «Пуск» менюси чапдан марказга кўчирилган. Янги операцион тизимга ярим шаффофлик қайтган.

Шу билан бирга, аввалдан ўрнатилган иловалар, масалан, One Drive ва Edge браузерига ҳам ўзгаришлар киритилган. 

Янги Windows тизимида сенсорли экранлар билан ишлаш имкониятига алоҳида эътибор қаратилган.

Энг катта янгилик эса операцион тизимда Android иловаларнинг тўғридан тўғри ишлаши бўлган. 

Фойдаланувчилар Windows 11 янгиланишларини яқин ойларда олишлари айтилди.

Кўпроқ янгиликлар