Битирувчи талабаларга диплом олиш учун корхоналардан шартнома олиб келишни таъминлаш вазифаси юклатилмаган - Сенат

Ўзбекистон 13:36 / 11.06.2021 3947

Сенат Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон Иминовнинг маълум қилишича, қўмита томонидан мазкур ҳолат юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига сўров юборилган. Ушбу сўровга Вазирлик ўз жавобини билдирди.

Унда қайд этилишича, олий таълим муассасаларига битирувчи курс талабаларидан диплом олиш учун иш берувчи корхоналардан шартнома олиб келиши юзасидан топшириқ берилмаган. Бироқ айрим олий таълим муассасаларида талабалардан иш берувчи корхоналардан шартнома талаб қилинаётган ҳолатлар бўлса Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги “Ишонч” телефонларига мурожаат қилиш мумкинлиги маълум қилинган.

Мазкур масала юзасидан турли эътирозлар юзага келмаслиги учун олий таълим муассасалари раҳбарияти ва масъул шахслар қатъий огоҳлантирилган.

“Шу ўринда таъкидлаш жоизки, келажагимиз эгалари бўлмиш ёш авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш доимий эътиборимиз марказида бўлиши лозим”, дейди Одилжон Иминов.

Кўпроқ янгиликлар