«Президент республика махсус комиссиясига эътироз билдирди» - Бош вазир

Ўзбекистон 10:40 / 17.04.2021 50142

“Республикамизда коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг сони жами 86 минг кишидан ортиқни ташкил этмоқда. Улардан 636 нафари вафот этди. Охирги суткада касалланганлар сони 300 нафардан ошди. Шунинг учун ҳам комиссия йиғилишини фавқулодда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилдик.

Ҳурматли президентимиз ҳозирги пандемик ҳолатдан безовта бўлиб, республика махсус комиссиясига ҳам эътироз билдирдилар. Шунингдек, давлат раҳбари жойларда карантин тадбирларини ташкил этишда тегишли чоралар кўрилмаётгани тўғрисида жуда қаттиқ безовта бўлиб айтдилар”, деди бош вазир. 

Аввалроқ, Абдулла Арипов Ўзбекистонга “африкача” штамм ҳам кириб келганини маълум қилганди.

Кўпроқ янгиликлар