«Назорат бўлмаган» — Қурилиш вазири Жиззахдаги бино қулаши сабаблари ҳақида гапирди

Ўзбекистон 21:35 / 14.01.2021 20962

«Жиззахдаги масала ҳам (бино қурилишида) талаб-меъёрларнинг бошидан бошлаб бузилганлиги (билан боғлиқ). Жойига бориб кўрдим, ҳаётда кўп бинолар қуриб-бузганман, ағанаб кетганларини кўрганман, лекин бузилганда бунақа майдаланиб кетганини биринчи марта(кўряпман). 

Бу ерда масала нима? Назорат бўлмагани учун, тадбиркор битта пудратчини топган, бошидан охиригача унинг (қурувчи) хаёли ўғирлик. Техник ва лойиҳачи (муаллифлик) назорати бўлмагандан кейин қурувчининг ўзи назорат қила олмайди. 

Қурилиш конструкцияларида ишлатиладиган бетон маркаси 250-300-400 бўлади. Бу ҳолатда бетон маркаси 3-4 бараварга туширилган. Шунинг учун устунларнинг кўтариш имкони йўқ», - деди вазир Ботир Зокиров. 

Қурилиш вазири Ботир Зокиров

Вазир, шунингдек, Жиззахда қулаган бино ёнидаги тик турган бино хусусида «Ўзоғирсаноатлойиҳа» тавсиясини ҳам маълум қилиб, ушбу бино қандай усулда бузилишини очиқлади. 

«Ўзоғирсаноатлойиҳа» бу бинога яқинлашиб бўлмаслигини, 50 метр атрофини тўсиб қўйиш зарурлигини таъкидламоқда. Шу бинони бузиш учун 50 тонналик махсус юкни 40 метрга кўтариб, кесадиган машина керак. Ўзбекистонда бундай машина йўқ. Энди нима қилиш керак? 

Эндиликда, махсус жамоа бинонинг орқа томонига 10 минг куб (10 минг тонна) тупроқ тўкиб, бинони тирайди. Сўнгра, уни демонтаж қилади. Бу ишларга жуда катта харажат кетади. Уни тадбиркор тўлайди», - деди Ботир Зокиров.

Кўпроқ янгиликлар