Twitter АҚШ президенти аккаунтини Байденга беради

Жаҳон 15:17 / 21.11.2020 5332

Twitter ижтимоий тармоғи маъмурияти амалдаги президент Доналд Трампнинг фикридан қатъи назар, инаугурация куни АҚШ президентининг @POTUS расмий аккаунтини Жо Байденга беради. Бу ҳақда The New York Post хабар бермоқда.

“Twitter 2021 йил 20 январдаги Оқ уйнинг институционал аккаунтлари ўтказилишига фаол тайёрланмоқда”, – деб маълум қилди ижтимоий тармоқ вакили.

@VP (вице-президент), @FLOTUS (АҚШнинг биринчи хоними), @whitehouse (Оқ уй) каби ҳукумат аккаунтлари ҳам Байден маъмуриятига ўтади.

Трамп маъмуриятининг мавжуд хабарлари АҚШ архивлаш ва ҳужжатлаштириш миллий бошқармаси томонидан архивланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп сайловларда “даҳшатли қонунбузилишлар” бўлганлигини айтган ва судга мурожаат қилишини билдирганди. Унинг фикрича, қатор ҳудудларда сайлов натижалари демократлар фойдасига сохталаштирилган.

Кўпроқ янгиликлар