«Қўй сотиб олдим, чорвачилик билан шуғулланмоқчиман» – Ҳабиб Нурмагомедов келажакдаги режаларини айтди

Спорт 22:38 / 19.11.2020 19567

«Кейинги йил ўқишни битираман (Нурмагомедов Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг сиртқи бўлимида таҳсил олади), диплом ҳимоя қилиш, магистратурага кириш, дегандек. Хуллас, ўқишга кўпроқ эътибор бермоқчиман. Кейинги беш йилда.

Яна қўйлар сотиб олдим, емланадиган буқачаларим, сигирларим бор. Чорвачилик билан шуғулланмоқчиман, бу борада ҳам ўсишни истайман. Жаҳон даражасида эмас, албатта. Лекин спортда ҳам қачондир шунчаки шуғулланишни бошлаганман.

Фойдам тегадиган жойда бўлишни хоҳлайман. Бу учун албатта катта сиёсатда бўлишим шарт эмас. Ҳозир ҳам катта сиёсатчи бўлмай туриб одамларга фойдам тегяпти, менга шу ҳам етарли.

40 ёшгача ҳам урушиш мумкин, лекин бу учун мақсад бўлиши керак. Мен энг чўққига чиқишни мақсад қилгандим ва бунга эришдим. Ортиқ у ерда мусобақалашиш қизиқ эмас», деб Нурмагомедовнинг сўзларини келтирмоқда ТАСС.

24 октябр куни Абу Дабида америкалик Жастин Гэтжини мағлуб этган Ҳабиб Нурмагомедов фаолиятини якунлаганини эълон қилди. У онасининг хоҳишига кўра ортиқ урушмаслигини айтди. Доғистонлик жангчи UFC'да 29 марта октагонга кўтарилиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Фаолиятини якунлаган Нурмагомедов ўз фаолиятида илк марта UFC рейтингида вазн тоифасидан қатъи назар мутлақ биринчи ўринга кўтарилганди.

Кўпроқ янгиликлар