Жефф Безоснинг бойлиги бир кунда 9,5 млрд долларга камайди

Жаҳон 00:01 / 01.11.2020 1983

АҚШ фонд бозорларидаги пасайиш туфайли дунёнинг энг бадавлат кишиси, Amazon асосчиси Жефф Безоснинг бойлиги бир кунда 9,5 млрд долларга камайди, деб хабар бермоқда Forbes.

Amazon акциялари нархи 5 фоиздан ортиқроққа пастлаб, компания капитализацияси 179,4 млрд долларни ташкил этди — бу ўтган ҳафтадаги савдолар якунига нисбатан 20 млрд долларга кам.

Amazon акциялари нархи тушиши натижасида Безоснинг собиқ турмуш ўртоғи Маккензи Скоттнинг ҳам бойлиги миқдори камайди. У ажрашганидан сўнг Безоснинг компаниядаги улушининг чорак қисмига эга бўлганди ва бир кунда 3,3 млрд доллар йўқотди.

Facebook бош директори Марк Цукербергнинг бойлиги жума куни 6,4 млрд долларга қисқарди. Бунга ижтимоий тармоқ акциялари нархи 6,3 фоизга тушиб кетгани сабаб бўлди. 

Tesla бош директори Илон Маскнинг бойлиги 4,3 млрд долларга камайиб, 87 млрд долларни ташкил этди. Ёзда Маскнинг бойлиги 100 млрд доллардан ошганди.

Ҳафта давомида энг кўп маблағ йўқотган миллиардерлар рўйхатидан яна икки америкалик - Rocket Companies кредит ташкилоти асосчиси Дэниел Гилберт ва Zoom видеоқўнғироқлар сервиси асосчиси Эрик Юань бор. Ҳар икки миллиардернинг бойлиги 1,3 млрд долларданга камайган.

Кўпроқ янгиликлар