ДТМ тест олинадиган жойлар ҳақида батафсил маълумотларни эълон қилди

Ўзбекистон 17:31 / 27.08.2020 11824

Давлат тест маркази расмий сайтида «Стадионлар ва хиёбонлар» бўлими ташкил этилди.

Бўлимда 2 сентябрдан бошлаб бакалавриат таълим йўналишлари учун тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар бўйича маълумотлар жойлаштирилган.

Абитуриентлар қуйидаги маълумотларни топишлари мумкин:

  • Стадион ёки хиёбоннинг номи ва манзили
  • Ҳудудга кириш жойлари;
  • Сектор рақами;
  • Тест топширадиган гуруҳлар;
  • Google харитасидаги геолокация.
location
Тошкент. "Пахтакор" стадиони
location
Тошкент. "Халқлар дўстлиги" саройининг орқа қисми, "Наврўз" тўйхонаси олдидаги хиёбон 
Кўпроқ янгиликлар