Америкаликлар Шимолий Кореянинг Жанубга эҳтимолий ҳужуми сценарийларини эълон қилишди 

Жаҳон 11:13 / 09.08.2020 13259

Ҳаммаси бўлиб ҳужжатда Пхеньяннинг Сеулга ҳужуми қандай кечиши мумкинлигининг 5 варианти келтириб ўтилган: Жумладан:

- Жанубий Кореядаги йирик саноат объектининг 5 дақиқа давомида ўққа тутилиши;
- икки давлат ўртасидаги қуролсизлаштирилган ҳудуднинг бир дақиқа давомида ўққа тутилиши;
- Жанубий Корея пойтахти Сеулнинг бир дақиқа давомида ўққа тутилиши;
- қуролсизлаштирилган ҳудуднинг бир соат давомида ўққа тутилиши;
- Сеулнинг бир соат давомида ўққа тутилиши.

Ҳужжатда таъкидланишича, ушбу сценарийлардан бирининг амалга оширилиши қурбонлари сони 400 дан 17 минггачани, жабрланувчилар сони 4,5 мингдан 200 мингдан кўпроққачани ташкил қилиши мумкин.

“Маъруза муаллифларининг хулоса қилишича, бундай жиддий зиён бундай қисқа вақтларда етказилиши мумкинлиги сабабли АҚШ ва Жанубий Корея бундай ҳужумларга олиб келиши мумкин бўлган ҳарбий иғволардан тийилишлари лозим”, дейилган ҳужжатда.

Пхеньян ва Сеулнинг ўзаро муносабатлари июнь бошида яна ёмонлашди. Бунга Шимолий Кореяда Жануб ҳудудидан тарқатилган ҳукуматга қарши варақалар пайдо бўлиши сабаб бўлган. 

23 июнда Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин жавоб чораси сифатида Сеулга қарши ҳарбий куч қўлламай туришга қарор қилган.

Кўпроқ янгиликлар