Johnson & Johnson АҚШ ҳукуматига коронавирусга қарши 1 млрд долларлик вакцина сотади

Жаҳон 21:09 / 05.08.2020 4239

Американинг Johnson & Johnson компанияси АҚШ ҳукумати билан вакцина сотуви бўйича шартнома имзолади.

Компаниянинг хабар қилишича, АҚШ озиқ-овқат маҳсулотлари ва дорилар сифатини санитар назорат қилиш бошқармаси препаратдан фойдаланишни маъқуллайдиган бўлса, АҚШга 1 млрд долларлик 100 млн доза экспериментал вакцина етказиб беради.

Аввалроқ Европанинг Sanofi ва GlaxoSmithKline фармацевтика компаниялари АҚШ ҳукумати билан коронавирусга қарши 100 млн доза вакцина етказиб бериш бўйича қиймати 2,1 млрд долларлик шартнома имзолаганини маълум қилганди. Pfizer Inc. ва BioNTech компаниялари ҳам 1,95 млрд долларлик шартнома имзолаган.

Johnson & Johnson июль охиридан буён ўз вакцинасини одамларда синаб кўрмоқда.

Кўпроқ янгиликлар