Фарғонада ўғит олмоқчи фуқарони 25 000 долларга «ухлатишди»

Жамият 12:02 / 05.08.2020 4157

2020 йилнинг март ойининг бошларида Фарғона вилояти Бувайда туманида 26 ёшли С.Н. таниши 37 ёшли Б.Қ.га унинг пуллари эвазига улгуржи нархларда қишлоқ хўжалиги минерал ўғитларини олиб сотиш бизнеси билан шуғулланишини ва фойдасидан Б.Қ., пулларини қайтариб беришини айтган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, С.Н. алдаб, Б.Қ.дан жами 25.000 АҚШ доллари пулларини олиб, шу кунга қадар қайтариб бермасдан келаётганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар