Boulevard турар жой мажмуаси – Tashkent City’даги замонавий мавзе

Жамият 09:00 / 05.08.2020 7394

Хонадонлар қулай лойиҳалари, нуфузли маскан, улкан парк, дўконлар, қаҳвахона, ресторанлар ва хариднинг фойдали шартлари.

Пойтахтнинг марказида жойлашган автоном шаҳар мавзеси сифатида лойиҳалаштирилган Boulevard турар жой мажмуаси Ўзбекистонда яшаш жойларини ташкил этишдаги янгиликнинг намунасидир.

Барча заруриятлар ёнингизда

Boulevard 11 гектарли ҳудудда жойлашган бўлиб, буни 13 та футбол майдони ҳудуди билан солиштириш мумкин. Ҳар бир уй қулай ички ҳовлига – фақат истиқоматчилар фойдаланиши мумкин бўлган суҳбат жойлари, ўриндиқлар ва ўйин майдончалари мавжуд қўриқланадиган ҳудудга эга.

Замонавий шаҳар мавзесида барча заруриятлар уйингизга яқин бўлади. Шунингдек Boulevard турар жой мажмуаси биринчи қаватида кенг сайр йўлкаси бўйлаб дўконлар, ресторанлар жойлашган. Дўконга чиқиш бир неча дақиқагина вақтингизни олади. Автомобиль эгалари учун эса ер ости автотураргоҳи бунёд этилган, мажмуа ҳудуди автомашиналардан холи бўлади.

Қулай хонадонлар

Dream City Development кўчмас мулк экспертлари 100 квадрат метр майдонга эга хонадонларни тавсия этади. Мазкур хонадонларнинг лойиҳасида учта яшаш хонаси, иккита ҳаммом, катта ошхона, гардероб ва очиқ балкон бунёд этилган. Баланд шифтлар қаватига кўра 3,4 дан 4,4 метргача бўлади. Шунингдек, ўзгача вариантни танлаш имконияти тақдим этилади.

Хоналар ойнасидан ички ҳовли манзараси кўзга ташланиб туради. Узлуксиз қўриқланадиган ҳовлида ота-оналар фарзандлари ҳақида қайғурмай, уларни эркин сайр қилишларига қўйиб беришлари мумкин.

Бўлиб тўлаш эвазига юқори даражадаги таъмирлаб бериш

Dream City компанияси хонадонларни қулай шартлар билан юқори даражада сифатли таъмирлашни таклиф этади. Dream Architect дизайн-бюроси ғояларингизни амалга оширишга оқилона ечим билан ёрдам беради. Мижозларга бажариладиган ишларнинг бир ёки бир нечта босқичларини танлаш имконияти берилади: жорий таъмирланган ва тайёр таъмирланган, мебеллар билан жиҳозланган ҳолатдаги хонадон.

Dream Architect дизайн-бюрога таъмирлаш вазифасини топшириб сиз қимматли вақтингизни тежайсиз ва ортиқча харажатлардан холи бўласиз. Dream Architect дизайн-бюро юқори сифатли маҳсулот етказиб берувчилар билан яқиндан ҳамкорлик қилади. Бу эса нархларни арзонлашишига сабаб бўлади. Шунингдек, дизайн-бюро хизматларига ҳақ тўлашнинг қулай ва фойдали шартлари мавжуд – бир марталик тўловга чегирмалар, бўлиб тўлашнинг енгил шартлари ёки кечиктирилган тўлов.

Ягона маълумот маркази: +99871 202-22-22

Сотув офиси дам олиш кунларисиз 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ.

Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳ кўчаси томон йўл.

Сайт: www.dreamcity.uz

Telegram: t.me/dreamcityuz

Facebook: fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Кўпроқ янгиликлар