АҚШ «Россияни огоҳлантирувчи» қуролни синовдан ўтказди

Жаҳон 17:14 / 05.08.2020 37504

Учта ракета 6,5 минг километр масофани босиб ўтди ва Кважалейн (Маршалл ороллари) атолли ҳудудидаги нишонларни йўқ қилди.

The Drive нашрининг ёзишича, бу синов «Россияни огоҳлантириш»дек кўринмоқда.

Нашрнинг қайд этишича, бирданига учта ракетадан фойдаланиш америкалик ҳарбийларнинг ракеталар устида айрим тажрибаларни ўтказганини англатади. 

 Аввалроқ АҚШ армияси Common Hypersonic Glide Body (C-HGB) ракетасининг парвози ва нишонни йўқ қилиши акс этган видеони тақдим этганди. Маълум қилинишича, ушбу қурол синови 19 мартда ўтказилган.

Кўпроқ янгиликлар