Ўзбекистон қорамол импортини қисқартирди – Давстатқўм

Ўзбекистон 23:14 / 03.08.2020 9316

Қайд этилишича, 2020 йилнинг 6 ойида Ўзбекистонга Украинадан 2,5 минг бош, Австриядан 2,1 минг бош, Қирғизистондан 1,2 бош қорамол олиб келинган. Давлат статистика қўмитаси берган маълумотга кўра хориждан импорт қилинган қорамолларнинг катта қисми республикада мавжуд бўлган қорамолларнинг генофондини яхшилаш ва зотини кўпайтиришга мўлжалланган.

Ўзбекистон 2019 йилда қорамол импортини 2018 йилга нисбатан 2,6 бараварга ёхуд 145,7 минг бошга, пул кўринишида айтилганда 122,5 млн долларгача кўпайтирган. Жумладан, биргина Қозоғистондан 2019 йилда олиб келинган қорамоллар 2018 йилга нисбатан 3,1 баравар ёки 120,3 минг бошга, пул қийматида эса 69 млн долларга ошган.

Мамлакатда 2020 йил январь-июнь ойларида қорамоллар сони 356,5 минг бошга ёки 2,7 фоизга, шу жумладан, сигирлар сони 152,7 минг бошга ёки 3,3 фоизга камайган.

2020 йилнинг биринчи ярмида республикада мол гўшти нархи ўртача 7,7 фоизга, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан эса 4,2 фоизга қимматлаган. Суяксиз мол гўшти нархи 8,3 фоизга, қўй гўшти нархи эса 10,3 фоизга кўтарилган.

Кўпроқ янгиликлар