ОТМларга қабул жараёни 15 июндан бошланади

Ўзбекистон 13:42 / 04.06.2020 40872

Давлат тест маркази раҳбари Мажит Каримовнинг маълум қилишича, жорий йилда ҳужжатлар ДТМ сайти, Давлат хизматлари марказлари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали узлуксиз ва онлайн тарзда қабул қилинади:

  • Ягона интерактив давлат хизматлари портали;
  • Давлат тест марказининг расмий веб-сайти.

Бунда абитуриентларга уйдан чиқмаган ҳолда мобиль телефон (компьютер) ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.

Абитуриентлар қуйидаги ҳужжатларни топширишлари лозим:

Аввалги йиллардаги битирувчилар учун

  • паспорт;
  • диплом;
  • тил бўйича сертификат;
  • имтиёзи мавжуд бўлганда, имтиёзни тасдиқловчи ҳужжатлар.

Жорий йил битирувчилари учун:

  • Паспорт;
  • Битирув аттестати (қабул қилувчилар томонидан базадан электрон тарзда олинади).

Олий таълим муассасаларига қабул кўрсаткичлари таълим йўналишлари ва ўқитиш тили кесимида ДТМ ҳамда муайян олий таълим муассасасининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

Шунингдек, анжуманда 2020-2021 ўқув йили учун истисно тариқасида қабул тест синовлари мажбурий фанларсиз, 2та мутахассислик фанларидан ўтказилиши маълум қилинган.

 

Кўпроқ янгиликлар