Водий вилоятларида зилзила кузатилди

Ўзбекистон 21:38 / 14.05.2020 28373

Зилзила координаталари: 41,26 градус шимолий кенглик; 71,57 градус шарқий узунлик. Зилзиланинг магнитудаси 4,3 баллни ташкил қилган. Чуқурлик 14 километр, эпицентрдан Тошкентгача бўлган масофа шарқий йўналиш бўйича 197 километрни ташкил қилади.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилишича, Ўзбекистон ҳудудида зилзиланинг кучи Наманган вилоятида 4 балл (30 километр), Анижонда 3 балл (84 километр) ва Фарғонада 2 баллни (99 километр) ташкил қилган.

Тошкентдагилар 2 баллик ер силкинишини сезишган.

14 май куни Тошкент вақти билан соат 02:09да Хитойдаги ер силкиниши кучи Ўзбекистонда ҳам сезилган, водий вилоятларида 2 баллик зилзила қайд этилганди.

Кўпроқ янгиликлар