Қорақалпоғистонда Соғлиқни сақлаш вазири ўзгарди

Ўзбекистон 15:26 / 14.05.2020 8207

Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Дониёр Ҳожиев лавозимини тарк этди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг 14 май кунги қарори билан Ҳамроев Отажон Каримович Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди.

Отажон Ҳамроев ҳозирга қадар Жўқорғи кенгес раисининг ўринбосари сифатида фаолияти юритиб келаётган эди.

Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши ахборот хизмати маълумотига кўра, Отажон Ҳамроев 1965 йилда Элликқалъа туманида туғилган, Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаган.

Мутахассислиги бўйича шифокор-терапевт бўлган Хамраев, тиббиёт фанлари доктори ҳисобаланади.

Кўпроқ янгиликлар