ДЙҲХХ хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш имкониятини яратиш таклиф этилди

Ўзбекистон 08:57 / 14.05.2020 2760

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан кўрсатиладиган хизматлардан электрон тарзда фойдаланиш имкониятини яратиш ҳақида петиция жойлаштирилди.

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда Тошкент шаҳрида ДЙҲХХ карантин ҳолати сабабли вақтинча ишламай турганлиги аҳоли ўртасида жуда кўп муаммоларни юзага келтирмоқда. 

“Шу сабабли, ДЙҲХХга боғлиқ бўлган хизматларни электрон тарзда амалга ошириш ёки қисқа рақам хизмати орқали қабул учун навбатга ёзилиш тартибини жорий этиш керак. Бу фуқароларнинг, айниқса, тадбиркорларнинг сарсон бўлиши каби ҳолатларнинг олдини олади”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Юқорида келтирилганларни ҳисобга олган ҳолда, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан кўрсатиладиган хизматлардан электрон тарзда фойдаланиш имкониятини яратиш таклиф қилинган.

Кўпроқ янгиликлар