ФИФА жамоаларга 5тадан футболчи алмаштиришга рухсат берди

Спорт 20:00 / 08.05.2020 5835

Халқаро Футбол федерацияси футбол қоидаларига вақтинчалик ўзгариш киритилганини эълон қилди.

Энди жамоаларга бир ўйинда 5та футболчи алмаштиришга рухсат берилди. Бу қоидани жорий қилиш масаласини ҳар бир лига мустақил равишда ҳал қилади.

Аммо, вақт чўзилишининг олдини олиш мақсадида, клублар ўйин давомида 3 нафар футболчини, қолганини эса танаффус вақтида алмаштириши мумкин. 

Агар 2та клуб бир вақтда футболчи алмаштирса, бу ҳар бир клуб учун 3та алмаштиришдан 1та имконият деб баҳоланади.

Фойдаланилмаган алмаштиришлардан қўшимча вақтларда фойдаланиш мумкин бўлади. Тескари алмаштиришлар (захирага олинган футболчини яна майдонга тушириш) мумкин эмас.

Янги қоидалардан энди бошланган лигаларда ёки коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган ва 2020 йил 31 декабргача тугатилиши лозим бўлган лигаларда фойдаланиш мумкин.

Коронавирус пандемияси жаҳон спортини тўхтатиб қўйди. Айни вақтда спорт мусобақаларининг аксар қисми танаффус олган. Футбол бўйича миллий чемпионатлар ташкилотчилари кейинроқ турнирларни қандай давом эттириш масаласини муҳокама қилишмоқда. Режага кўра, жорий мавсумнинг тугалланиш босқичи кейинги мавсум стартига таъсир кўрсатмаслиги керак бўлади. Бельгия, Нидерландия, Франция чемпионатлари муддатидан олдин мавсумни якунлаб, чемпион номини эълон қилиб бўлган.

 

Кўпроқ янгиликлар