Карантиндаги дунё манзаралари. Март ойи суратлари

Жаҳон 21:34 / 31.03.2020 44441

Коронавирус дунёнинг катта қисмини эгаллаб бўлди. Унинг тарқалишини камайтириш мақсадида одамлардан кўчаларда тўпланмаслик ва транспортдан фойдаланишни чеклаш сўраляпти. Айрим давлатлар уйда қолиш ҳақида махсус қарорлар ҳам чиқаришди. Ташкилотлар эса вирусга қарши курашда ёрдам бериш учун ўз ҳиссаларини қўшишмоқда. Спорт лигалари мавсумларни ортга суришди. Музейлар, боғлар ва бошқа машҳур жойлар ўз фаолиятини тўхтатди. Мактаблар ёпилди. Компаниялар ходимлари уйдан туриб ишлашмоқда.

CNN коронавирус таъсири остидаги дунё акс этган суратларни тақдим этди. Буларнинг бари ортида эса тушкун бўшлиқ намоён бўляпти.

Фото: Артур Видак NurPhoto / Getty Images

Краковдаги ўриндиқ атрофида тўпланган кабутарлар, 25 март. Польша.

Фото: Win McNamee / Getty Images

Вашингтондаги Миллий парк ёнидан югуриб ўтаётган аёл, 26 март. Бу Бейсбол Олий лигасининг очилиш куни эди.

Фото: Юи Мок / PA Images / Getty Images

Лондондаги Лиденҳолл бозори. Бош вазир Борис Жонсон уйда қолиш ҳақида буйруқ берганининг эртаси куни.

Фото: Jeenah Moon / Reuters

Нью-Йоркда метро поездининг бўм-бўш вагони, 17 март.

Фото: Валентин Флорауд / AFP / Getty Images

Йўловчи Швейцариядаги Цермат тоғ-чанғиси курортидаги харитани кўздан кечиряпти, 18 март.

Фото: Марк Ж. Террилл / AP

Лос-Анжелес марказидаги катта кўча, 20 март.

Фото: Холид ал-Мусили / Reuters

Масжид хизматчиси Ироқнинг Боғдод шаҳридаги бўм-бўш масжидда намоз ўқимоқда, 20 март.

Фото: Анушри Фаднавис / Reuters

Маймун Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳридаги президент саройи ёнидаги йўлни кесиб ўтмоқда, 22 март.

Фото: Джон Лочер / AP

Казиноларни ёпиш ҳақида буйруқ берилганидан кейин одамлар Лас-Вегас-Стрип бўйлаб кетишмоқда, 18 март

Фото: Грант Хиндсли / The New York Times/ Redux

Seattle Times янгиликлар бўлими ходимлари масофадан ишлашмоқда, 12 март.

Фото: Сей Вениг / AP

Нью-Йоркнинг деярли бўм-бўш Таймс-сквер майдони бўйлаб кетаётган аёл, 16 март.

Фото: Валентин Огиренко / Reuters

Мусиқачи скрипкада куй чалмоқда, 17 март, Украинадаги Киев вокзали.

Фото:  Жастин Салливан / Getty Images

Корт Мадерадаги The Village савдо марказидаги автомобил тўхташ жойлари деярли бўш, 17 март, Калифорния.

Папа Франциск Ватикандаги кимсасиз Муқаддас Петр майдонига ўз дуосини йўлламоқда. 27 март.

Фото: Густаво Гарелло / AP

Alianza Lima ва Racing Club Буэнос-Айресдаги бўш стадионда профессионал футбол ўйинини ўтказишмоқда, 12 март, Аргентина.

Фото: Bend Thissen / Picture-Alliance / DPA / Getty Images

Мусиқа стендлари Дортмунддаги Концертҳаусда томошабинларнинг бўм-бўш жойлари олдига жойлаштирилган, 12 март, Германия. Оммавий тадбирлар 15 апрелга қадар ўтказилмайди.

Фото: Алекс Вонг / Getty Images

АҚШ Капитолисидаги ротонда 12 марта сўнгги туристик гуруҳ ташрифидан кейин бўм-бўш кўринишда. Барча оммавий турлар март ойининг охирига қадар тўхтатилди.

Фото: Виктор Ж. Блю / The New York Times / Redux

15 март куни Нью-Йоркдаги Окулус транспорт ҳаби йўловчи ва туристларнинг катта қисмини йўқотди.

Фото: Эдвард Бертело / Getty Images

Париждаги ёпиқ Cafe de Flore қаҳвахонасида тартиб билан йиғиштирилган мебел, 15 март.

Фото: Патрик Смит / Getty Images

12 март куни Вашингтондаги NHL ўйинидан кейин кийиниш хонасида ҳеч ким йўқ. Кейинроқ Лига мавсум тўхтатилганини эълон қилди.

Фото: Ким Кёнг-Хун / Reuters

Ҳўкизлар жанги учун мўлжалланган арена тадбирлар тўхтатилгач кимсасиз ҳолга келди. 11 март. Жанубий Корея Чхондо провинцияси.

Фото: Альваро Барриентос / AP

Ўқитувчи Лабастидаги бўм-бўш давлат мактаби йўлакларидан юриб боряпти, 11 март. Испания.

Фото: Франсуа Мори / AP

Полиция ходими Париждаги Эйфел минораси яқинидаги Трокадеро майдонида, 17 март.

Фото: Carl Court / Getty Images

Синдзюкудан Хаконэга кетаётган бўш поезд салони, 3 март. Япония.

Фото: Антонио Масьелло / Getty Images

Ватикандаги бўм-бўш стуллар. Кейинроқ Рим Папаси Муқаддам Петр майдонида тўпланган кам сонли одамларни дуо қилиш учун ойна олдида пайдо бўлади, 8 март.

Фото: Младен Антонов / AFP / Getty Images

Мана бу аэрофотосуратда Таиланднинг Паттайя шаҳридаги Legend Siam парки акс этган, 8 март.

Фото: Adam Bettcher / Getty Images

Катта пастор Трой Доббс хизмат вақтида бўм-бўш стулларга қараб нутқ сўзламоқда, 15 март. Иден-Преридаги Грейс черкови, Миннесота штати. Черков жараённи деярли 3500 томошабинга онлайн узатган.

Фото: Саймон Доусон / Reuters

Ковент-Гардендаги ресторанда ҳеч ким йўқ, 13 март. Лондон.

Фото: Бандар Алдандани / AFP / Getty Images

Ислом динининг Маккадаги муқаддас қадамжоси Катта масжиддаги Каъба одатда одамлар билан лиқ тўлади. Бироқ 6 мартда деярли ҳеч ким йўқ эди.

Фото: Андреа Верделли / Getty Images

Йўловчи Пекин Дасин халқаро аэропортининг рўйхатга олиш ҳудудидан ўтиб боряпти.

Фото: Сиварам В./Reuters

Кочидаги кимсасиз театр, 11 март. Ҳиндистон.

Ушбу аэрофотода Уҳаннинг бўм-бўш кўчаси акс этган, 16 февраль. Хитой.

Фото: Артур Видак / NurPhoto / Getty Images

Қуддусдаги вокзал залида ҳеч ким йўқ, 11 март.

Фото: Антонио Масьелло / Getty Images

Одатда туристлар билан тўла бўладиган Рим зиёратгоҳларида ҳеч ким йўқ. 10 март.

Фото: Дэвид В. Черни / Reuters

Прагадаги Миллий театр, 10 март. Чехия ҳукумати 100 кишидан ортиқ одам иштирок этадиган барча тадбирларни ўтказишни тақиқлаган.

Фото: Бернадетт Сзабо / Reuters

Мате Хамори Ференц Лист номидаги мусиқа академиясида дирижёрлик қилмоқда. 13 март. Будапешт, Венгрия.

Фото: Дурсун Айдемир / Anadolu Agency / Getty Images

Брюсселдаги Европа парламентининг ички қисми, Бельгия. 11 март. Бинодаги 100дан ортиқ дастурлар бекор қилинган.

Сиэтлдаги Amazon штаб квартираси 10 март куни деярли бўм-бўш ҳолатда. Компания ўз ходимларига уйдан туриб ишлашни тавсия қилган.

Фото: Фабиан Штраух / Getty Images Жон Мур / Getty Images

11 март куни Германиянинг Менхенгладбах шаҳридаги профессионал футбол ўйин ишқибозларсиз ўтди.

Фото: Fabrizio Villa / Getty Images

4 март куни Италиядаги Милан соборида бир неча кишинигина кўриш мумкин эди.

Фото: Спенсер Платт / Getty Images

Нью-Йоркдаги кўча, ресторан ва қаҳвахоналар ёпиқ, 11 март.

Фото: Дэвид А. Либ / AP

Миссури Сенати палатасида 12 март куни сенаторлар мажлисни кечиктиришга қарор қилишди. 

Фото: Рафаэль Ягхобзаде / AP

Париждаги Лувр музейи 1 март куни ёпилди.

Фото: Соей Зея Тун / Reuters

Пхукет пляжидаги бўм-бўш стуллар, 11 март. Тайланд.

Фото: Энтони Кван / Getty Images

Компания ходимлари 5 февраль куни казино ёпилгач, Венециан Макаоси бўйлаб ўтишмоқда.

Фото: Жулио Наполитано / Bloomberg / Getty Images

4 март куни Римнинг Сапиенца университетидаги хона.

Ҳонгконгдаги Ша Тин ипподромидаги жамоат стендлари олдида чопаётган отлар, 23 февраль.

Фото: Николас Асфури / AFP / Getty Images

Таомларни етказиб бериш хизмати ходими деярли кимсасиз савдо маркази бўйлаб ниқоб таққан ҳолда кетиб боряпти, 27 февраль. Пекин.

Кўпроқ янгиликлар