АҚШда ғарбий яримшардаги энг баланд жойлашган томоша майдончаси очилди

Lifestyle 02:39 / 13.03.2020 10001

Нью-Йоркда ғарбий яримшардаги энг баланд жойлашган томоша майдончаси очилди.

The Edge деб номланган, учбурчак шаклдаги ойнаванд майдонча Манхэттендаги Hudson Yards Tower осмонўпар биносининг 100-қаватида жойлашган. 300 метрдан юқорироқ баландликдан бутун Нью-Йоркка ажойиб манзара очилади.

Фото: AFP
Фото: AFP

Томоша майдончаси Гудзон дарёси бўйида жойлашган бинонинг деворидан деярли 20 метр ташқарига чиқиб туради. Майдончага лифтда кўтарилиш 60 сония вақт олади.

Кўпроқ янгиликлар