Суперлига клублари трансфер баҳоси эълон қилинди: энг қимматбаҳо жамоалар қайси?

Спорт 14:15 / 05.03.2020 13797

«Transfermarkt» нашри 2020 йилги Суперлига клубларининг янги трансфер баҳоларини эълон қилди. Унга кўра, Осиё чемпионлар лигаси иштирокчиси саналмиш Тошкентнинг «Пахтакор» клуби айни дамда Ўзбекистоннинг энг қиммат таркибга эга жамоасига айланган.

 Манбада футбол клубларининг футболчилари сони ва баҳосига қараб умумий таркиб нархи келтирилган. Шунингдек, жамоа футболчиларнинг ўртача трансфер баҳоси ва ёши ҳам ёзилган.

 Transfermarkt’га биноан, мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони «Пахтакор» Суперлиганинг энг қиммат таркибга эга жамоаси саналиб, умумий нархи 15,08 миллион еврони ташкил этади. Бунда ҳар бир футболчининг ўртача баҳоси 580 минг еврога баҳоланган.

 Бу борада иккинчи ўринни «Локомотив» клуби эгаллаб турибди. «Темирйўлчилар»нинг умумий трансфер баҳоси 9 миллион еврога тенг. Жамоа ўйинчиларининг ўртача нархи 360 минг еврога баҳоланган.

 Умумий баҳонинг қимматлиги бўйича 3-ўринда «Навбаҳор» клуби қайд қилинган. Наманган жамоасининг нархи 7,5 миллион еврони ташкил этади. Таркибида 30 нафар футболчини жамлаган клубнинг ҳар бир футболчиси ўртача 250 минг евродан нархланган.

 Энг қиммат таркиб борасидаги бешликдан Тошкентнинг «Бунёдкор» ҳамда Олмалиқнинг ОКМК клублари ҳам жой олган бўлиб, Вадим Абрамов жамоаси 6,8 миллионга, Миржалол Қосимов бошқарувидаги клуб эса 6,55 миллион еврога баҳоланган.

 Таркибининг умумий баҳоси ва ўртача нархи борасида «Машъал» ва «Андижон» клублари нисбатан паст баҳоланганлар сифатида қайд этилиб, сўнгги ўринларда кўрсатилган.

 Эътиборлиси, Рўзиқул Бердиев қўл остидаги «Насаф» ва Вадим Абрамов бошқарувидаги «Бунёдкор» Суперлига-2020нинг энг ёш таркибга эга жамоасига айланди. «Сурхон» ва ОКМК клублари эса чемпионатнинг энг «қария» таркибига эга жамоалар бўлишди.

 Қуйида барча клубларнинг 2020 йилдаги умумий трансфер баҳоси, футболчиларнинг ўртача нархи ва ёши билан танишинг:

 1. «ПАХТАКОР» (Тошкент)
Умумий трансфер баҳоси:
15,08 миллион евро
Футболчилари сони ва ўртача ёши: 26 / 25,8 ёш  
Футболчининг ўртача нархи: 580 минг евро

 2. «ЛОКОМОТИВ» (Тошкент)
Умумий трансфер баҳоси:
9 миллион евро
Футболчилари сони ва ўртача ёши: 25 / 26,9 ёш  
Футболчининг ўртача нархи: 360 минг евро

 3. «НАВБАҲОР» (Наманган)
Умумий трансфер баҳоси:
7,5 миллион евро
Футболчилари сони ва ўртача ёши: 30 / 26,8 ёш  
Футболчининг ўртача нархи: 250 минг евро 

4. «БУНЁДКОР» (Тошкент)
Умумий трансфер баҳоси:
6,8 миллион евро
Футболчилари сони ва ўртача ёши: 29 / 25,1 ёш
Футболчининг ўртача нархи: 234 минг евро

 5. ОКМК (Олмалиқ)
Умумий трансфер баҳоси:
6,55 миллион евро
Футболчилари сони ва ўртача ёши: 22 / 29 ёш  
Футболчининг ўртача нархи: 298 минг евро 

6. «СЎҒДИЁНА» (Жиззах)
Умумий трансфер баҳоси:
6,18 миллион евро
Футболчилари сони ва ўртача ёши: 26 / 26,6 ёш  
Футболчининг ўртача нархи: 238 минг евро

 7. «ҚЎҚОН-1912» (Қўқон)
Умумий трансфер баҳоси:
5,48 миллион евро
Футболчилари сони ва ўртача ёши: 25 / 26 ёш  
Футболчининг ўртача нархи: 219 минг евро

 8. «БУХОРО» (Бухоро)
Умумий трансфер баҳоси:
5,28 миллион евро
Футболчилари сони ва ўртача ёши: 31 / 27 ёш  
Футболчининг ўртача нархи: 170 минг евро

 

9. «НАСАФ» (Қарши)
Умумий трансфер баҳоси:
5,20 миллион евро
Футболчилари сони ва ўртача ёши: 24 / 23,5 ёш  
Футболчининг ўртача нархи: 217 минг евро 

10. «СУРХОН» (Термиз)
Умумий трансфер баҳоси:
5,13 миллион евро
Футболчилари сони ва ўртача ёши: 21 / 28,7 ёш  
Футболчининг ўртача нархи: 244 минг евро 

11. «МЕТАЛЛУРГ» (Бекобод)
Умумий трансфер баҳоси:
4,60 миллион евро
Футболчилари сони ва ўртача ёши: 23 / 26,2 ёш  
Футболчининг ўртача нархи: 200 минг евро

 12. «ҚИЗИЛҚУМ» (Навоий)
Умумий трансфер баҳоси:
3,40 миллион евро
Футболчилари сони ва ўртача ёши: 30 / 26,9 ёш  
Футболчининг ўртача нархи: 113 минг евро

13. «АНДИЖОН» (Андижон)
Умумий трансфер баҳоси:
2,63 миллион евро
Футболчилари сони ва ўртача ёши: 26 / 26,5 ёш  
Футболчининг ўртача нархи: 101 минг евро

 14. «МАШЪАЛ» (Муборак)
Умумий трансфер баҳоси:
1,43 миллион евро
Футболчилари сони ва ўртача ёши: 32 / 25,8 ёш  
Футболчининг ўртача нархи: 45 минг евро.

 Усмон ИБОДОВ тайёрлади.

Кўпроқ янгиликлар