Азиз Икромов: «Прописка сўзи ўрнига «қайд этиш» сўз бирикмаси ишлатилади»

Ўзбекистон 14:56 / 17.02.2020 45927

Халқаро пресс-клубнинг давлат дастури лойиҳасининг давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш, хавфсизликни, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ташқи сиёсат соҳаларидаги долзарб тадбирлари мазмун-моҳиятига бағишланган сессияси бўлиб ўтмоқда. 

Унда Олий Мажлиснинг юқори ва қуйи палата, Бош прокуратура, ИИВ вакиллари иштирок этишмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари Азиз Икромов прописка сўзи амалдан чиқарилишини маълум қилди.

“Прописка -  эскидан қолиб кетган тизим. 2011 йилдан ҳозирга қадар Тошкент вилоятида 76 мингдан зиёд фуқаро, Тошкент шаҳрида эса 200 минг фуқаро доимий пропискага ўтган. 

Эндиликда прописка сўзи амалдан чиқарилиб, ўрнига "қайд этиш" сўз бирикмаси ишлатилади”, - деди ички ишлар вазири ўринбосари.

Бундан олдин, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкка эга бўлишда доимий прописка мавжудлиги ҳақидаги талабни бекор қилиш мўлжалланаётгани хабар берилганди. 

Кўпроқ янгиликлар