Илҳом Неъматов: ЕОИИ ва ЖСТга киришни солиштиришнинг ҳожати йўқ

Ўзбекистон 13:56 / 14.02.2020 16057

И. Неъматов Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш масаласида ҳукуматнинг вақт жиҳатидан жадвали борлиги, бу бўйича якуний сиёсий қарорга қачон келиниши мумкин экани ҳақидаги саволга жавоб қайтарди. Шунингдек, у Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш масаласида ҳам гапирди

“Ўзбекистон мустақилликка эришганидан бери 120дан ортиқ халқаро ташкилотларга аъзо. 

Буларга аъзо бўлишдан олдин ҳаммасининг ижобий ва салбий томонлари ўрганилган. Ўрганилганидан сўнг албатта Ўзбекистоннинг манфаатини кўзлаб, кейин аъзо бўлинган. 

Евросиё иқтисодий иттифоқига кириш ёки Жаҳон савдо ташкилотига кириш. Солиштиришнинг ҳожати йўқ. Чунки иккаласига кириш бўйича ҳам ҳозирги кунда музокара кетяпти. Ўрганиш кетяпти. 

Жаҳон савдо ташкилоти бўйича катта гуруҳ ишлаяпти. Ташқи савдо ва инвестициялар вазирлигида бу масала билан вазир муовини бошчилигидаги гуруҳ шуғулланяпти. Музокараларни 1994 йилда бошлаганмиз. Астойдил музокаралар энди бошланяпти. Ўрганиш кетяпти. 

Биринчи галда Ўзбекистон манфаатларини ҳамма томондан ҳимоя қилиб, келишганимиздан кейингина аъзо бўламиз. ЕОИИга ҳам худди шундай. 

Ҳозирги кунда ўрганиш кетяпти. Ўрганиш натижасида парламент томонидан кўриб чиқилиб, қарор қилинганидан кейин аниқ бир жавоб бўлади”, - деди И. Неъматов.

Эслатиб ўтамиз, парламентга мурожаатномасида Шавкат Мирзиёев яна бир бор Евросиё иқтисодий иттифоқи ҳақида гапириб, гап аъзолик эмас, ҳамкорлик ҳақида кетаётганини таъкидлади.

Кўпроқ янгиликлар