AzonTV «Алининг саргузаштлари» мультфильмининг 1-қисмини намойиш этди

Жамият 16:04 / 28.01.2020 17819

Техника замони. Ҳаммаёқ гаджетлар билан тўла. Виртуал олам ҳар тарафдан реал дунёни забт этмоқда. Замонамиз фарзанди жажжи Али ҳам – ихтирочи, ихтиролар бўйича танловлар ғолиби. Кўплар унга ҳавас қилади.

Аммо, ҳар қандай замонда бўлмасин, мақсади инсонларни йўлдан уриш бўлган шайтон Алининг нуқсонли тарафларидан фойдаланиб, унга зарар етказмоқчи. Ва у ниятини амалга ошириш учун Алига айнан виртуал дунёдан ҳамла қилади...

Мультфильм шиддат билан ўзгариб бораётган дунёда қиммати ўзгармас қадриятларни сақлаб қолиш, ўзгарувчан воқеликда бўлса-да, оила тотувлиги ва соғлом инсонлараро муносабатларни мустаҳкамлаш мавзусига бағишланган.

Кўпроқ янгиликлар