Apple арзон iPhone ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Технология 18:26 / 22.01.2020 6462

Apple компанияси февралда арзон iPhone йиғишни бошлайди, деб хабар берди Bloomberg ўз манбасига таяниб. Янги телефон март ойида тақдим этилиши режалаштирилган.

Қайд этилишича, у компаниянинг iPhone SE давридан буён чиқарилган биринчи арзон телефони бўлади. У iPhone 8 кўринишида бўлиб, экран диагонали 4,7 дюймга тенг бўлади. Touch ID функцияси "Уйга" тугмасига жойлаштирилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, янги телефон iPhone 11даги каби процессорга эга бўлади.

Bloomberg манбасининг сўзларига кўра, Apple янги iPhone ёрдамида мобиль қурилмалар бозоридаги ўрнини кенгайтирмоқчи.

Кўпроқ янгиликлар