EPSILON: Эрназар-17 янги эксплуатация қудуғидан кунлик дебити 150 минг м³ бўлган газ олинди

Ўзбекистон 19:29 / 21.01.2020 5376

Жорий йилнинг 21 январ куни қудуқни бурғилаш ишларидан, жумладан унинг 153 метр узунликдаги қисмини қиялатиб йўналтирилган бурғилашдан сўнг газнинг саноат оқими олинди.

Мазкур технология қудуқдан углеводородлар олинишида унинг сермаҳсул майдонини кенгайтириш имконини беради.

Шунингдек, «Ўзбекнефтгаз» билан ҳамжиҳатликда «Чигил ЙП – Муборак ГҚИЗ» йўналишидаги қувурлар қурилиши давом этмоқда.

21 январ ҳолатига кўра:

  • Келтириш учун юкланган қувурлар – 122,1 минг тн;
  • Келтирилган қувурлар – 77,2 минг тн;
  • Кавланган зовурлар – 151,8 км;
  • Қаторга пайвандланган қувурлар – 205,3 км;
  • Ётқизилган қувурлар – 123,3 км ни ташкил этди.

EPSILON компанияси Матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар