Яна бир ҳайдовчи ЙПХ ходимига пора бераётганда қўлга олинди

Жамият 11:25 / 20.01.2020 10140

Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ ЙПХ 3-отряди 2-сафарбарлик гуруҳи йўл патруль хизмати катта инспектори А.Ҳақбердиев хизмат тақсимотига кўра 2020 йил 18 январь куни соат 04:10ларда, Косон тумани бўйлаб хизмат олиб борган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, инспектор шу жараёнда “Ваз-2106” русумли автомобиль ҳайдовчисини ўрнатилган тартибда тўхтатиб, автомашинани кўздан кечириш жараёнида ҳайдовчи Х.С. транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқариб юрганлигини аниқлаб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб, транспорт воситасини вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирган.

Мулоқот жараёнида ҳайдовчи Х.С. жавобгарликдан қочиш мақсадида ЙПХ катта инспектори А.Ҳақбердиевга 2 миллион сўм пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

Ходимнинг билдиргисига кўра, ўтказилган тезкор тадбирда давомида шу куни соат 16:00ларда фуқаро Х.С. ЙПХ катта инспектори А.Ҳақбердиевга 950 минг сўм ва 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида бераётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар