Шимолий Корея «жуда муҳим» синов ўтказганини эълон қилди 

Жаҳон 10:50 / 08.12.2019 18759

Пхеньян 8 декабрда Сохэ космодромида мамлакатнинг стратегик ҳолатига таъсир қиладиган “жуда муҳим синов” ўтказганини маълум қилди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги хабарида маълум қилинган. 

Таъкидланишича, синовлар 7 декабрь эрталаб ўтказилган, унинг натижалари ҳақида Шимолий Корея Ишчи партияси марказий қўмитасига маълум қилинган. Агентлик синов натижалари “яқин истиқболда Шимолий Кореянинг стратегик позицияси ўзгаришига муҳим таъсир” кўрсатишини маълум қилган.    

Хабарда гап қандай синовлар ҳақида бораётганига аниқлик киритилмаган. Associated Press ахборот агентлигининг таъкидлашича, сунъий йўлдошдан олинган суратлар Шимолий Корея космодром майдончасидаги сунъий йўлдошларни учирувчи қурилмаларнинг двигателларини синовдан ўтказишни бошламоқчилиги бўлаётгани мумкинлигини кўрсатмоқда. 

Қайд қилинишича, синовлар ўтказилгани ҳақидаги хабарлар Пхеньян АҚШга ядровийсизлаш бўйича музокараларда ён босишга бориши мақсадида босимни кучайтираётган вақтда пайдо бўлмоқда.

Кўпроқ янгиликлар