А Серия. «Ювентус» Римда мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди

Спорт 02:59 / 08.12.2019 9019

Италия А Сериясининг 15-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Ювентус» Римда «Лацио» меҳмони бўлди ва мавсумда илк бор мағлубиятга учради. Гарчи ҳисобни Турин жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду очган бўлса-да, мезбонлар камбек қилишга эришишди. Луис Фелипе, Милинкович-Савич ва Кайседонинг голлари римликларга 3 очко келтирди.  

Ғалабадан сўнг «Лацио» очколарини 33тага етказиб, «Ювентус» билан орадаги фарқни 3 очкога қисқартириб, 3-ўринда бормоқда. «Ювентус» эса 36 очко билан 2-ўринга жойлашган ва пешқадам «Интер»дан 2 очко ортда қолмоқда.

А Серия, 15-тур

Лацио – Ювентус 3:1

7 декабрь, «Стадио Олимпико»
Голлар: Луис Фелипе (45+1), Милинкович-Савич (74), Кайседо (90+5) – Роналду (25).
Амалга оширилмаган пенальти: Иммобиле (79).
Лацио: Стракоша, Луис Фелипе, Раду, Ачерби, Лаццари, Лулич, Милинкович-Савич (Кайседо, 90+1), Лейва, Луис Альберто (Пароло, 75), Корреа, Иммобиле (Катальди, 85). 
Ювентус: Шесни, Бонуччи, де Лигт, Сандро, Матюиди, Куадрадо, Бентанкур (Жан, 41), Пьянич, Бернардески (Данило, 71), Роналду, Дибала (Игуаин, 79).
Огоҳлантиришлар: Луис Альберто (6), Пьянич (11), Дибала (37), Лаццари (63), Шесни (77), Лейва (86).
Четлатиш: Куадрадо (69).

Кўпроқ янгиликлар